Президент 2027 йилни Умумхалқ кенг кўламли қурилиш йили деб эълон қилишни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform — Ҳар бир вилоят марказида, туманларда ва ҳатто аҳоли яшаш пунктларида фуқаролик инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларини бошлаш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

Фото: Ақорда

“Шунинг учун келгуси йилни Умумхалқ кенг кўламли қурилиш йили деб эълон қилишни таклиф этаман. Ушбу йил доирасида ҳар бир вилоят марказида, туманларда ва ҳатто аҳоли яшаш пунктларида фуқаролик инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларини бошлашимиз керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг айтишича, йўллар, аэропортлар, вокзаллар, соғлиқни сақлаш муассасалари, жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар учун реабилитация марказлари қурилишини бошлаш зарур.

“Шунингдек, барча ҳудудларда ижод уйлари, спорт мажмуалари, кутубхоналар ва илмий марказлар барпо этилиши керак. Албатта, уй-жой қурилиши ҳам муҳим вазифа бўлиб қолади. Конституцияда аҳоли фаровонлигини ошириш давлатнинг стратегик устувор йўналиши сифатида белгиланган. Ушбу ташаббусларнинг барчаси мамлакат фаровонлиги, айниқса, ўсиб келаётган авлод манфаатлари йўлида амалга оширилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман”, — деди Давлат раҳбари.