“Италия Қозоғистоннинг учта йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Иқтисодий ҳамкорлигимиз жуда жадал ривожланиб, янада юксалиш учун катта имкониятларга эга. Биз Италиянинг Қозоғистонга экспорт ҳажмини ошириш режаларини қўллаб-қувватлаймиз. Ўтган 20 йил ичида Италия иқтисодиётимизга 7,5 миллиард доллар сармоя киритди, бозоримизда 250 та италян компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Хом-ашё, нефть-кимё, машинасозлик, транспорт ва логистика, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, сунъий интеллект, молия, туризм, таълим каби муҳим соҳаларда катта имкониятлар кўряпман”, – деди Қозоғистон Президенти.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон ва Италия парламентлар даражасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйган, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилмоқда. Ўтган йили биринчи “Марказий Осиё – Италия” саммити муваффақиятли ўтказилди.
“Мамлакатларимиз маданий-гуманитар соҳадаги фаол ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Астана шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Италия халқининг машҳур ўғлони Марко Поло номи берилишини мамнуният билан эълон қиламан. Бу Италия билан яқин дўстлик алоқаларимиз рамзи бўлади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.