LISBON. Кazinform - Португалия соҳилидаги кичик шаҳарча аҳолиси якшанба куни кўчаларидан қизил вино дарёси оқиб ўтганидан ҳайратда қолди. Маҳаллий Levira спиртли ичимликлар заводига тегишли иккита танк портлаб, шаҳар кўчалари бўйлаб 2,2 миллион литр алкогол тўкилиб кетди, дея хабар беради Kazinform New York Postга таяниб.
Интернетда жойлаштирилган видеода 2000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган кичик Анадия шаҳридаги тик тепаликдан қизил суюқлик оқаётгани акс этган.
Тўкилиш шунчалик катта эдики, ҳосил бўлган шароб Олимпия ўлчамидаги сузиш ҳавзасини тўлдириши мумкин эди.
Шаҳар маъмурияти экологик огоҳлантириш эълон қилди ва тўкилган спирт маҳаллий Чертима дарёсини ифлослантирмаслиги учун дарҳол ҳаракат қила бошлади.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Анадия ўт ўчириш бўлими «ичимлик» тошқинини тўсиб, уни дарёдан бошқа жойга йўналтиришга муваффақ бўлди.
Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, спирт заводи ёнидаги уйнинг ертўласи бутунлай вино билан тўлиб кетган.
Шундан сўнг Levira спиртли ичимликлар заводи воқеа учун узр сўради ва вино билан намланган тупроқни қазиб олишини айтди.
«Биз тозалаш ва зарарни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўлиқ жавобгарликни оламиз», - дейилади завод баёнотида.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.