2022 йилги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси чорак финалга чиқди. Мусобақанинг тилга олинган босқичида улар Марокашга йўл беришди.
68 ёшли мутахассис терма жамоани 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошчилигида Португалия 2019 йилда UEFA Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.
Португалиялик футболчилар 2020 йилги Европа чемпионати 1/8 финалида Бельгияга мағлуб бўлишса, ЖЧ-2018нинг қайд этилган босқичида Уругвайга имкониятни бой беришди.
Муаллиф: Адилжан Умбет