Ёнғинни ўчириш учун махсус авиация ва юзлаб техника сафарбар қилинган. Фернандеснинг сўзларига кўра, Вила-Реал, Лиссабон яқинидаги Аленкер ва Урем муниципалитетларида вазият оғир. Бу ҳудудларда ҳаво намлиги паст, шамол кучли. Сешанба кунига қадар мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ўрмон ҳудудларига яқинлашишда қатъий чекловлар жорий этилди.
Ўтган ҳафтада Португалия миллий ёнғин хизматининг ҳисоб-китобларига кўра, биргина Серра-да-Эштрела тоғларида 30 минг гектар ер ёниб кетган.