Покистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Хоннинг “Адолат учун ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Шах Мехмуд Куреши ҳам худди шундай муддатга ҳукм қилинди.
Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган.
Учрашув Равалпиндидаги қамоқхонада бўлиб ўтди. У ерда собиқ бош вазир коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
71 ёшли Имрон Хон ўзига қўйилган айбловларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, янги ҳукм Покистонда 8 февраль куни бўлиб ўтадиган умумий сайловларга 10 кун қолганида чиқарилган.