Қайд этилишича, Карачида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошгани ва юқори намлик туфайли иссиқлик 49даражага кўтарилган. Бунинг ортидан сўнгги олти кун ичида 600 га яқин ўлим кузатилди.
Карачи касалхонаси якшанба ва чоршанба кунлари иссиқ уриши билан 267 кишини қабул қилди. Иссиқ уришидан азият чекиб мурожаат қилаётганларининг аксарияти 60-70 ёш атрофидаги кексалардир. Шунингдек, касалхонага иссиқ уришидан оқибатида мурожаат қилганларнинг кўпчилиги кўчада иссиқда кўп юрган. Мутахассислар зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни ва кўпроқ сув ичишларини айтишмоқда, – дейди тез ёрдам бўлими бошлиғи доктор Имрон Сарвар Шайх.
Маълумотларга қараганда, Покистонга қўшни бўлган давлатларда ҳам сўнгги ҳафталарда ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Ҳиндистон пойтахт Деҳли шаҳрида ҳам кундузи ҳарорат май ойидан бери 40 даражадан ошиб, деярли 50 даражага этади.
Мутахассисларнинг фикрича, Карачидаги жазирама келаси ҳафтагача давом етади.