Rescue 1122 қутқарув хизмати расмий вакили Фаруқ Аҳмаднинг айтишича, ҳодиса мамлакатнинг шарқий қисмидаги Панжоб вилоятига қарашли Лаҳор шаҳри яқинидаги Каҳна туманида содир бўлган. Ҳодиса вақтида ўнлаб бола дарсда ўтирган бўлган. Шу пайт синфхона томи тўсатдан қулаб тушиб, ўқувчилар вайроналар остида қолган.
Фаруқ Аҳмаднинг маълум қилишича, фожиа оқибатида 14 нафар бола ҳалок бўлган, яна ўнга яқин жабрланганнинг аҳволи оғир. Шу боис қурбонлар сони ортиши мумкин.
Ҳозирги вақтда қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидириш ва қутқариш ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Покистонда елим ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш натижасида 16 нафар киши ҳалок бўлган эди.