Покистонда Президент Қасим-Жомарт Тоқевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
13:39, 04 Февраль 2026
PÁKІSTAN. Kazinform – Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф кутиб олди.
Қозоғистон Президенти ва Покистон Бош вазири суратга тушгандан сўнг, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Кейин фахрий қоровул бошлиғи рапорт берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Покистонга давлат ташрифи билан борган эди.