Агентлик маълумотига кўра, маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти касалликдан вафот этганлар умумий сони 36 тага етгани ҳақида хабар қилган.
Департамент маълумотларига кўра, Ҳайдарободда 50 ёшли эркак ва 80 ёшли аёл, Карачида эса 55 ёшли аёл вафот этган.
Ўтган давр мобайнида жами 5 229 та тест ўтказилган бўлиб, шундан 774 таси ижобий натижа берган. Шу вақт ичида Синд вилоятидаги касалхоналарга 180 дан ортиқ бемор ётқизилган, 191 нафар бемор даволаниб, чиқарилган.
Аввалроқ сайёҳлар Мальдив оролларида данг безгаги тарқалишидан шикоят қилган эди.