Пневмония билан касалланган шифокорларга ҳам 2 млн тг компенсация тўланади
Бу масала ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июльдаги COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этган соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари инфекция юқтирган ҳолатда уларнинг ўзларига; ушбу касалликдан вафот этган ҳолатда эса уларнинг оила аъзоларига ягона ижтимоий товон пули тўлаш тўғрисидаги қўшма буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали хал қилинди.
Қоидага кўра, COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларда иштирок этган соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари COVID-19 – коронавирус инфекциясининг аломатларига ўхшаш инфекция билан касалланиб, вафот этган тақдирда, уларга COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашган тиббиёт ходимлари билан бир хил ягона ижтимоий товон пули тўланади.
«Ягона ижтимоий тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Хусусан - COVID-19 – коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 миллион тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 24 июль кунги расмий курсга кўра, 49 млн 340 минг сўм – Таҳр.); COVID-19 – коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония туфайли вафот этган тиббиёт ходими оиласига 10 миллион тенге берилади (246 млн 700 минг сўм)», - дейилади ҳужжатда.
Тўлов соғлиқни сақлаш ташкилотлари раҳбарлари томонидан COVID-19 – коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмония аниқланган кундан бошлаб икки иш куни давомида тақдим этилган ёзма маълумотлар асосида амалга оширилади. Шундай қилиб, тиббиёт ходимларининг рўйхати тузилади.
Муаллиф: Аян Бекенўғли