Лойиҳа доирасида ташкил этилган танловлардан ўтган навбатдаги гуруҳлар – «Поволожское Строительное Предприятие» компанисияга 23 нафар, «Альмис Интеграл» компаниясига 11 нафар, шунингдек, «Мерос» компаниясига 14 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан ишлаш учун Россия Федерациясига жўнаб кетди.
Маълум қилинишича, ушбу пилот лойиҳаси доирасида ишга юборилаётган фуқароларга Россияда ишлаш рухсатномаси, яъни патентни расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар, тиббий кўрик, бармоқ изларини олиш Россия иш берувчилари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.