“Кўргазмада Улитау миллий тарихий, маданий ва табиий музей-қўриқхонасидан олинган тарихий қимматли артефактлар намойиш этилди. Улар орасида Олтин Ўрда даврига оид мақбараларнинг безатилган ғиштлари, ўша даврдаги тарихий шахсларнинг мум шакллари, Жўжи хон мақбараси макети, шунингдек, ўрта аср тангалари, эски хариталар ва бошқа тарихий қимматли артефактлар бор”, — дейилади маълумотда.
Ҳозирда Улитау миллий тарихий, маданий ва табиий музей-қўриқхонасида Олтин Ўрда даврига оид 10 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар сақланмоқда. Хусусан, Жўжи хон мақбараси, Болған Ана, Қулан Ана, Аяққамир ва бошқа муҳим ёдгорликлар мавжуд.
Ушбу кўргазма илгари Астана, Алмати, Туркистон ва Жезқазған шаҳарларида ташкил этилган эди. Кўргазманинг очилиш маросими Алматида бўлиб ўтди.