Петропавлда Мағжан Жумабаевнинг рафиқаси Зилиха туғилган уй сақланиб қолган

PETROPAVL. Kazinform – Бир вақтлар "савдогарлар шаҳри" номи билан танилган Петропавл кўплаб гўзал биноларни сақлаб қолган. Улардан бири савдогар Алибай Мухамедияровнинг уйи.

Фото: ШҚВ тарих ва ўлкашунослик музейи

Икки қаватли турар жой 1870 йилда савдогарнинг буйруғи билан қурилган. Қизил ғиштли бинонинг биринчи қавати дўкон ва омбор сифатида ишлатилган, иккинчи қаватда эса эгасининг оиласи яшаган.

Фото: ШҚВ тарих ва ўлкашунослик музейи

Шимолий Қозоғистон вилояти тарихий-маданий меросларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази директори Али Турисовнинг сўзларига кўра, бу уй тарихининг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, Алибайнинг қизи Зилиха шу ерда туғилган.

Фото: ШҚВ тарих ва ўлкашунослик музейи

Кейинчалик у таниқли қозоқ шоири Мағжан Жумабаевга турмушга чиқди.

Фото: ШҚВ тарих ва ўлкашунослик музейи/Kazinform/СИ

Турмуш қургандан кейин Мағжан ва Зилиха бу уйда 1922 йилгача яшашган.

Фото: тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

— 1922 йилдан кейин бинода турли муассасалар жойлашган эди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида у шаҳар халқ таълими бўлимига берилган, кейинчалик эса дўкон, ресторан ва кафе сифатида ишлатилган. Ҳозирда у ерда газета таҳририяти жойлашган, — дейди Али Турисов.

Фото:тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

Бино кўпбурчак шаклда қурилган. Унинг асосий қисми тўртбурчаклар шаклида бўлиб, ғарбий ва жанубий томонларига кичик қўшимча қисмлар бириктирилган. Деразалар тўртбурчаклар шаклида бўлиб, иккинчи қаватдаги асосий жабҳадаги дераза ромлари пиластрлар ва аркали декоратив элементлар билан безатилган.

Фото: тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

— Бино XIX аср охири ва XX аср бошларидаги кичик савдо шаҳарларига хос бўлган меъморий услубни акс эттиради. Бинонинг марказий қисмида кириш эшиги, балкон ва иккинчи қаватда декоратив фронтон мавжуд. Пойдевори ғиштдан, томи эса металлдан ясалган. Умумий баландлиги 12 метрни ташкил этади, — дейди марказ директори.

Фото: тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

Савдогар Алибайнинг сурати вилоят ўлкашунослик музейида сақланмаган бўлса-да, унинг қизи Зилиханинг суратини кўриш мумкин. Умуман олганда, тарихий ва маданий объект ҳақида маълумот кам.

Фото: тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

Савдогар Мухамедияровнинг уйи Петропавлнинг муҳим меъморий меросларидан бири сифатида давлат ҳимоясида.

Фото: тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази

 

Эслатиб ўтамиз, Петропавлдаги бир асрдан ортиқ тарихга эга тегирмон таъмирланади.