ASTANА. Кazinform – АҚШ қуролли кучларидаги генераллар, адмираллар ва уларга тенглаштирилган лавозимларнинг умумий сони тахминан 20 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Виржиния штатидаги Қуантико денгиз пиёдалари корпуси базасида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС .
Унинг сўзларига кўра, қуролли кучларнинг барча бўлинмаларидаги генераллар ва адмиралларнинг тахминан 10 фоизи аллақачон ишдан бўшатилган. Бундан ташқари, штаб генерали лавозимлари сони яна 10 фоизига қисқартирилади.
– Қисқартириш барча даражаларда 20 фоиз бўлиши керак. Энди оммавий ахборот воситалари буни тозалаш деб атамоқда. Мен буни масъулият деб атайман ва унинг вақти келди, — деди Хегсет.
Пентагон раҳбари идора ишининг тамойиллари ҳам ўзгаришини айтди. Унинг сўзларига кўра, мақсад — вазирликнинг ўз вазифаларини бажаришда "муросасиз ва қатъиятли" бўлишини таъминлашдир.
Хегсет шунингдек, ўз нутқида АҚШ қуролли кучларида энди "семиз одамлар, трансгендерлар, соқолли эркаклар, заиф одамлар ва радикаллар" йўқлигини айтди. Вазир "мафкуравий масхарабозлар"га ўрин йўқлигини ва уларнинг ўрнини ватанпарвар ҳарбий хизматчилар эгаллаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Пентагондаги киберҳужум оқибати 3 миллион кишининг маълумотлари ошкор бўлди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.