Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланган, бир киши маҳаллий шифохонага етказилган. Бир беморнинг аҳволи оғир, икки кишига зарур ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан чиқарилган.
Пенсильванияда об-ҳаво ўзгарувчанлиги сабабли тиклаш ишлари бир кунга тўхтатилди. Якшанба куни эрталаб иш қайта бошланди.
Фавқулодда хизматларга маҳаллий вақт билан соат 10:22 да уйда портлаш ва ёнғин содир бўлгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган.
Аллегейни округи матбуот хизмати маълумотларига кўра, бир уй портлаган, яна иккитаси вайрон бўлган.
Натижада учта бино вайрон бўлган, яна ўндан ортиқ бино зарарланган, деразалар синган.
Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни топди.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Маҳаллий полиция воқеа юзасидан тергов олиб боряпти.