Пекин халқ ҳукумати расмий вакили Сюй Хэцзяннинг айтишича, ҳар қандай парвоз пайтида бешта йўловчига коронавирус касаллиги ташхиси қўйилган бўлса, Пекинга келадиган бундай тўғридан-тўғри халқаро рейслар вақтинча тўхтатилади ва кейин Хитойнинг бошқа шаҳарларига йўналтирилади.
Жума куни Покистондан Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейс билан учиб келган 23 ёшли йўловчига коронавирус ташхиси қўйилди. Ушбу шахс билан яқин алоқада бўлган 38 киши изоляция қилинган ва шифокорлар назорати остида.
Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахтига халқаро рейслар жорий йилнинг 3 сентябр куни 164 кунлик танаффусдан сўнг тикланганди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов