PEKIN. Kazinform - Хитойда Қозоғистон туризми йилининг очилиши доирасида Қозоғистоннинг 17 вилояти ўз тематик стендларини намойиш этиб, ҳудудларнинг сайёҳлик имкониятлари тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Фото: Руслан Сулейменов/Kazinform
Фото: Руслан Сулейменов/Kazinform
“Ишончимиз комилки, Қозоғистон - хитойлик сайёҳлар учун энг жозибадор йўналишлардан бири бўлиб, у нафақат визасиз режимга эга дўст ва қўшни давлат, балки “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Биз сайёҳларга экотуризм, этнотуризм, кўнгилочар ва тадбирларни ўз ичига олган «Еco-Ethnic-Entertainment-Events» концепциясини таклиф этамиз”, - деди “Kazakh Tourism” МК” АЖ бошқаруви раиси Қайрат Садвақасов.
Фото: Руслан Сулейменов/Kazinform
Туризм ва инвестиция форуми иккита панель сессиясидан иборат бўлди: “Қозоғистонни очиш: хитойлик саёҳатчилар учун уюшган туризм имкониятлари”, “Туризм бизнесидаги ҳамкорлик: Қозоғистон-Хитой сармоявий имкониятлари”.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.