Қозоғистонлик Ақмаржан Қалмурзаева финал босқичига йўлланма олди, унда энг яхши 12 нафар спортчи иккинчи саралаш босқичида баҳс олиб боради.
Ақмаржан 98,68 балл билан саралаш босқичида пешқадам бўлди. Жамоанинг энг яхшиси Жанбота Алдабергенова иккинчи саралаш босқичидан финалга чиқа олмади. Алдабергенова биринчи саралаш босқичида 80,56 балл тўплаган эди. Иккинчи уринишда у 68,26 балл билан финалчилардан жой олмади.
Финал босқичи Нур-Султан вақти билан соат 17:00да бошланади.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай