“Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбарлари сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, жумладан, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ҳам алоқалар мустаҳкамланаётгани таъкидланди”, — ҚР Таълим-маориф вазирлиги хабарида.
Вазирлик маълумотига кўра, педагоглар малакасини ошириш, таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги касбий алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакилларининг халқаро олимпиадалар, таълим форумлари ҳамда илмий-амалий конференцияларда фаол иштирок этаётгани алоҳида қайд этилди.
“Учрашув якунларига кўра, томонлар таълим соҳасидаги шерикликни янада ривожлантириш ва қўшма таълим ташаббусларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар”, — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевани қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.