Павел Дуровнинг бойлиги бир йил ичида 2,5 баравар камайди

Фото: Фото: DW

ASTANA. Каzinform — Тelegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуровнинг ҳозирда бойлиги 6,6 миллиард долларни ташкил этади. Ўтган йили унинг бойлиги 17,1 миллиард долларни ташкил этган эди. Бу ҳақда Американинг Forbes журнали хабар берди. Нашр буни бозордаги вазиятнинг ёмонлашиши билан изоҳлайди, деб ёзади DW.

Дуров 2016 йилдан бери Forbes рейтингида қайд этилади. 2018 йилда эса у расман миллиардерлар қаторига қўшилди.

Унинг бойлигининг энг юқори чўққиси 2021 йилда қайд этилган. Ўша пайтда Дуровнинг бойлиги 17,2 миллиард долларга баҳоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров Google ва Amazonга муқобил бўлган Cocoon компаниясини ишга туширди.