“Павел Дуров шу ерда, у Қозоғистонни кўрмоқчи. Бошқа шаҳарларда ҳам бўлиши мумкин (Астанадан ташқари — таҳр.). Биз ҳозир режани ишлаб чиқяпмиз. У катта қизиқиш билан келди. Агар шундай бўлса, келажакда муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширамиз, деб ўйлайман. Ҳозирча аниқ лойиҳалар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Лекин биз унга Қозоғистон ёқиши, қўшма технология соҳасида буюк келажакни кўриши учун ҳамма нарсани қиламиз”, – деди вазир Парламент палаталарининг қўшма мажлиси олдидан.
Шунингдек, у Павел Дуров асос солган иловадан Қозоғистонда 10 миллиондан ортиқ одам фойдаланишини айтди.