Пашинян Боку билан транзит масалаларини ҳал этишда ёрдам бергани учун Тоқаевга миннатдорчилик билдирди
15:10, 22 Октябрь 2025
ASTANА. Кazinform — Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Озарбайжон томонидан юк транзитига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича келишувга эришгани учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform.
— Кеча Илҳом Алиев Озарбайжон ўз ҳудуди орқали Арманистонга юк транзитига қўйилган чекловларни бекор қилишини маълум қилди. Бу жуда муҳим баёнот ва мен Озарбайжон Президентига бу қадам учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, Қозоғистон Президенти ва Грузия Бош вазирига ушбу келишувга эришишдаги роли учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, — деди Пашинян Тбилисидаги Ипак йўли форумида.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди.