Макрон ва Зеленский Елисей саройи олдида учрашиб, музокараларни бошлади.
Макрон музокаралардан сўнг Франция Киевга қўшимча 2 миллиард евро ҳарбий ёрдам беришини айтди. Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида Макрон Россия Украинада ҳеч қандай шартларсиз 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши кераклигини айтди.
Франция раҳбари, шунингдек, Москвани ҳалигача “урушга интилиш”да айблаб, жангларни тугатиш учун ҳал қилувчи босқич эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Парижда Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун бир неча давлат раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтади.