Хабарга кўра, Италиянинг Линьяно Саббиадоро шаҳрида Паралимпия ўйинлари бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтган.
Мусобақада 38 давлатдан 300 дан ортиқ параспорчилар иштирок этди.
Мамлакат шарафини 9 нафар параспортчи ҳимоя қилиб, 18 медални қўлга киритди.
«Қозоғистонлик парасузувчилар учун бу йилнинг биринчи мусобақаси. Эндиликда спортчилар жаҳон чемпионати (2022, июн, Португалия) ва Осиё ўйинларида (2022, октябр, Хитой) иштирок этиш меъёрларини бажармоқда. Спортчиларимиз келгусида йирик мусобақаларда қатнашиш учун мусобақаларда фаол қатнашиб, ўз маҳоратларини оширишга ҳаракат қилмоқдалар, – дейди парасузиш бўйича мамлакат терма жамоаси раҳбари Татьяна Богословская.