23 октябрда шосседа ўтказилган пойгада B тоифасида эркаклар ўртасидаги 65 километрлик масофада Наиль Ермуханбет ва унинг пилоти Руслан Алиев 2 соат 1 дақиқа 21 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Кирилл Илюкевич ва унинг пилоти Глеб Бруссенский эса 2 соат 11 дақиқа 42 сония натижа билан кумуш медаль соҳиби бўлди.
Аёллар ўртасидаги 55 километрлик масофада Анастасия Калаус ва унинг пилоти Полина Братчикова 2 соат 5 дақиқа 47 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Жулдиз Қайнарова ва унинг пилоти Анжелла Соловьева эса 2 соат 9 дақиқа 43 сония натижа билан кумуш медаль билан тақдирланди.
Шундай қилиб, V Параосиё ўйинларининг еттинчи мусобақа кунида Қозоғистон терма жамоасининг умумий медаллари сони 47 тага етди. Уларнинг 12 таси олтин, 15 таси кумуш ва 20 таси бронза медалидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимиз спортчилари парастол тенниси бўйича бронза медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.