Параосиё ўйинлари: Журқамирза Шукирбеков олтин медаль соҳиби бўлди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон терма жамоаси Параосиё ўйинларида яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний имкониятлари чекланган шахслар учун спорт тайёргарлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.
Фото: t.me/parateamkz
Журқамирза Шукирбеков пара дзюдо бўйича J2 тоифасида, 95 кг вазн тоифасида эронлик Кхеироллахзаден Варзи Мохаммад Резани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
Фото: t.me/parateamkz
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик пара велоспортчилар Осиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Қозоғистон Параосиё ўйинларида камондан отиш бўйича илк бор кумуш медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, Зарина Райфова Параосиё ўйинлари ғолиби бўлди.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.