Маҳаллий аҳоли ва Лесото, Зимбавбе ва Мозамбикдан келган ноқонуний мигрантлар олтин қум учун ташландиқ конларни қазиб олишмоқда. Жанубий Aфрикада бундай кончиларни «зама зама» - фолбинлар деб аташади, лекин улар ўз ишлари учун бу жараённи бошқарадиган жиноий тўдаларга тушадиган фойданинг озгина қисмини олади.
Йоханнесбург чеккасидаги фаоллар ҳокимият ва тоғ-кон корпорацияларини муаммонинг ечимини топишга чақирмоқда. «Ноқонуний кончилар кўпайиб бормоқда, чунки ишсизлик даражаси жуда юқори, кейин коронавирус пандемияси бошланиб, аҳолининг қашшоқлашишига олиб келди», - дейди Тини Дламини.
Мутахассисларнинг фикрича, олти йил олдин, Жанубий Aфрикадаги бу ноқонуний савдода камида 30 минг киши иш билан таъминланган. Ишчилар ўз соғлиғига хавф туғдирадилар: ноқонуний қазиб олишнинг асосий усули – симобдан фойдаланиш, бу ҳам атроф -муҳитнинг ифлосланишига олиб келади. Мамлакат ҳудудида олти мингга яқин ташландиқ конлар мавжуд. Октябр ойи бошида полиция билан отишмада олти кончи ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.