Камбре-Вьеха вулқони икки ярим ойдан бери отилмоқда. Бу вақт ичида лава 1100 гектар майдонни ёқиб юборди, 2800 га яқин биноларни вайрон қилди ва баъзиларига зарар етказди.
Олимларнинг фикрича, вулқон ҳозир «вақтинчалик фаол» фазада. Ҳозир тинч, лекин баъзида лава оқиб, кул отилиб чиқади. Эвакуация пайтида кўплаб мушуклар оролда қолган. Энди улар овқат қидирмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг Пальма оролида (Канар ороллари автоном ҳамжамияти) сентябр ойи охирида бир неча зилзилалардан сўнг вулқон отилиб чиққан эди.