Давлат раҳбари маданият Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий тарих, тил, маданият ва анъаналар билан боғлиқ дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим бўғин эканини таъкидлади, дейилади хабарда.
«Ижодий йўлингиз кўпчиликни илҳомлантиради», — деди президент Озодбек Назарбековга.
15 декабрь куни Қирғизистон миллий филармониясида Назарбеков иштирокида мусиқий кеча бўлиб ўтади.
Ўзбекистон маданият вазири, ўз навбатида, унинг фаолиятига кўрсатилган ҳурмат ва юксак баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш ишига содиқлигини таъкидлади.
Озодбек Назарбеков Ўзбекистон халқ артисти (2010), Туркманистонда хизмат кўрсатган артист (2020), Тожикистон халқ ҳофизи (2024) ҳамдир. Шунингдек, 2014 йилда у Ўзбекистоннинг «Эл-юрт хурмати» ордени билан тақдирланган.