Озарбайжонда президентликка номзодлар сони 17 нафарга етди

Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси 7 февраль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловида иштирок этиш учун яна бир номзод сифатида Аваз Темирхоннинг кўрсатилишини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.

Фото: Trend

Президентликка номзодлар сони 17 нафарга етди.

Ҳозирда имзо варақаларини топширган ва барча зарур тартиб-қоидалардан ўтган 3 нафар номзод расман рўйхатга олинди.

Улар ОРнинг амалдаги президенти Илҳом Алиев, ОР Ижтимоий тадқиқотлар маркази бошқаруви раиси Зоҳид Ўруж ва ОР Миллий Мажлисининг 6-чақириқ депутати Рози Нуруллаевдир.

Қолган номзодлар эса қонунда белгиланган тартибда ўз номзодини рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

ОР қонунчилигига кўра, 2024 йил 3 январга қадар номзодлар учун жадвал режасига мувофиқ айрим фаолият турларини (матнни тайёрлаш, тасдиқлаш ва сайлов бюллетенини тайёрлаш, рақам, уларни чиқаришга қўйиладиган талаблар) амалга ошириш муддати якунланади.

Озарбайжон президенти 7 йил муддатга сайланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда мамлакат Марказий сайлов комиссияси Илҳом Гейдар Оглу Алиев номзодини “Янги Озарбайжон” партияси номидан президентликка номзод сифатида рўйхатга олган эди.