МСК йиғилишида “Буюк бунёдкорлик” партиясидан Фозил Мустафо, “Буюк Озарбайжон” партиясидан Элшjд Мусаев, Озарбайжон Ягона Халқ фронти партиясидан Гудрат Ҳасангулиев ва аввалроқ ўз-ўзини кўрсатиши тасдиқланган Фуод Алиевнинг номзодлари рўйхатга олинган.
Аввалроқ, 2023 йил 30 декабрда тузилма йиғилишида Илҳом Алиев номзоди, 8 январда эса парламент инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси Зоҳид Ўруж ва Миллий фронт партияси етакчиси Рози Нуруллаевномзодлари рўйхатга олинган эди.
Шу тариқа, Озарбайжон президентлигига рўйхатга олинган номзодлар сони 7 нафарга етди.
Умуман олганда, сайлов кампанияси бошланганидан буён мамлакат Марказий сайлов комиссиясига депутатликка номзодлар кўрсатиш бўйича 17 та мурожаат келиб тушган.
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 7 февраль куни бўлиб ўтади. Озарбайжонлик экспертларнинг фикрича, президентликка номзодлар орасида асосий фаворит амалдаги Давлат раҳбари “Ени Озарбайжон” партиясидан номзод Илҳом Алиев ҳисобланади.