АЗЕРТАДЖ агентлигининг хабар беришича, тегишли қарорни Озарбайжон Бош вазири Али Асадов имзолаган.
Ҳужжатга кўра, коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг мамлакатга тарқалиши ва унинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини олдини олиш мақсадида Озарбайжон Республикаси ҳудудида жорий этилган махсус карантин режими 2026 йил 1 октябрь соат 06:00 гача узайтирилди.
Аввалроқ Озарбайжонда ноқонуний қимор бизнеси учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилаётгани ҳақида ёзган эдик.