Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тақиқланиши ҳақидаги қонун 2025 йил 1 июлдан кучга кирган. Янги тартибга кўра, умумий бобо ёки бувига эга бўлган ака-ука ва опа-сингил фарзандлари, шунингдек, биологик жиҳатдан қариндош бўлган амакиваччалар ёки холаваччалар ўртасида никоҳ ман этилди. Бу қарор генетик нуқсонлар билан туғиладиган болалар сонини камайтириш ва соғлом авлодни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Озарбайжон Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июль ойларда 12 146 та никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Бироқ ажралишлар сони ўтган йилга нисбатан бироз пасайиб, ҳар 1 000 кишига нисбатан кўрсаткич 2,1 дан 2,0 га тушган.
Эндиликда никоҳга ариза топшираётганлар қариндошлик даражасини аниқлаш учун туғилганлик гувоҳномалари ва ота-оналари ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур. Қоидабузарлик ҳолатларида эса маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган.