Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТуркПА) миссияси таркибида ташкилот Бош котиби Рамил Ҳасан ва Жанубий Кавказни ўрганиш маркази раҳбари Фарҳод Мамедов сайловни кузатади.
Озарбайжон Миллий Мажлиси (Парламент) депутати Гюльшан Пашаева ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси таркибида кузатувда иштирок этади.
Халқаро кузатувчилар овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ўзлари вакиллик қилаётган ташкилотлар мандатлари ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ баҳолайди.
ҚР Миллий Қурултойи аъзолари сайлови 23 августга белгиланган. Халқаро ташкилотлар, парламент ассамблеялари вакиллари ва мустақил кузатувчилар сайлов жараёнини кузатишда иштирок этади.
Аввалроқ Қурултой сайловини 10 минг нафар жамоатчилик кузатувчиси назорат қилиши ҳақида хабар берилган эди.