Озарбайжон Европа давлатларига газ экспортини икки баравар оширишни режалаштирмоқда

Фото:
BOKU. Azertaj-Kazinform – Озарбайжон Европага газ экспортини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform azertag.az ахборот агентлигига таяниб.

Илҳом Алиев жаҳондаги ҳозирги геосиёсий вазият Озарбайжон ресурсларига бўлган талабни кескин оширганини таъкидлади.

«Европа Иттифоқи билан имзоланган меморандум асосида биз яқин йилларда Европага газ экспортини камида икки баробарга оширишни режалаштирмоқдамиз, яъни ўтган йили 9 миллиард кубометр бўлган бўлса, 2027 йилда камида 18 миллиард кубометрни ташкил этади, ёки ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин»

, - дея келтиради ахборот агентлиги Алиевнинг сўзларини.

Унинг сўзларига кўра, республикада янги газ конларини ўзлаштириш бошланди, ишлаётган конларда ишлаб чиқариш ҳажми ортади.

«Бундан ташқари, Озарбайжонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш табиий газнинг катта заҳирасини яратмоқда»

, – деди И.Алиев.

Фото: azertag.az


Сўнгги хабарлар