5-тоифали “Отис” тўфони Мексиканинг жануби-ғарбий соҳилларига келиб, камида 27 киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Герреро штатида жиддий вайронагарчилик ва кўчкилар содир бўлгани, натижада баъзи йўллар тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берди.
Машҳур курорт шаҳри Акапулько ҳам зарар кўрган. Ноқулай об-ҳаво туфайли шаҳар аэропорти вақтинча ёпилди.
“Ҳозир қарасангиз, Акапулькода фалокат юз берди. У энди аввалгидек эмас. Парк бутунлай вайрон бўлди, бинолар, барча кўчалар...., йўқ, мен ҳозир Акапулькони бутунлай фалокат деб таърифлаган бўлардим”, – дейди акапульколик Эрик Эрнандес.
Метеорологларнинг таъкидлашича, "Отис" тўфони рекорд вақт ичида кўчайган. Шамол тезлиги 330 км/соатга етди.
Хабар қилинишича, довул Мексиканинг Тинч океани соҳилидаги зилзиладан эрта огоҳлантириш тизимини ишдан чиқарган.
Сайёрадаги иқлим ўзгариши денгиз ва океанлардаги сув ҳароратининг ошишига олиб келади, бу эса бўронлар интенсивлигининг ошишига сезиларли ҳисса қўшади.