Мазкур йўналишда Қозоғистон шарафини Пирмаммад Алиев ва Данил Мусабаев ҳимоя қилди.
Натижада Мусабаев 57.270 балл билан иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибига айланди, Алиев эса еттинчи (17.880) ўринни эгаллади.
“Олтин” хитойлик Ян Лан Ю (59.850), бронза медали япониялик Хирото Ямада (57.100)га насиб этди.
Бир кун аввал Қозоғистон аёллар ўртасида батут гимнастикаси бўйича мусобақада Виктория Бутолина бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, Қозоғистон ҳисобида ҳозирда 44 та медаль бор – бешта олтин, ўнта кумуш ва 29 та бронза.