Мусобақада Қозоғистон терма жамоасидан ярим финалда беш нафар боксчи иштирок этади. Улар: Махмуд Сабирхан (55 кг), Тўрехан Сабирхан (70 кг), Наталья Богданова (75 кг), Алуа Балкибекова (51 кг) ва Айбек Оралбай (90 кгдан юқори).
Энди ярим финалда Ўзбекистон ва Хитойдан — 7 нафардан, Ҳиндистондан — 6 нафар, Қозоғистондан — 5 нафар, Япониядан — 4 нафар, Тожикистон, Жанубий Корея, Шимолий Корея, Иордания, Вьетнам ва Тайпейдан — 2 нафардан, Филиппин, Эрон ва Таиланддан эса 1 нафардан боксчи иштирок этади.
Ҳозирга қадар Қозоғистон терма жамоасидан Оразбек Асилқулов (60 кг), Сабиржан Аққалиқов (80 кг), Назим Қизайбай (54 кг), Виктория Графеева (60 кг), Аида Әбикева (55 кг) ва Нурбек Оралбай (90 кг) мусобақани тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик боксчилар Осиё ўйинларида сўнгги марта 2014 йилда Инчхонда олтин медалга сазовор бўлган. Шундан кейин Жакартадаги 2018 йилги ва Ханчжоудаги 2023 йилги Осиё ўйинларида Қозоғистон боксчилари олтин медаль қўлга кирита олмаган.