Пойтахт ҳокимлиги кўмагида “Қозоғистон спортчилар уюшмаси” томонидан ташкил этилган тадбир Тинчлик ва келишув саройида бўлиб ўтди.
“Пойтахтимизда спорт соҳаси ривожланиб бормоқда. Бу биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Спорт нафақат одамларни, балки мамлакатларни ҳам бирлаштиради. Бу спортнинг қудратидир”, - деди Астана ҳокими ўринбосари Есет Байкен тадбир очилишида.
Форум давомида энг яхши спортчилар тақдирланди.
Шу билан бирга, ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериш натижаларига кўра, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Галина Дуванова Қозоғистон спортчилар уюшмаси ҳомийлигида Астана шаҳридаги янги хонадон калитини қўлга киритди.