Осиё ўйинлари – 2025: Қозоғистон спортчилари 10 февраль куни қандай натижаларни кўрсатди
ASTANA. Kazinform - Туризм ва спорт вазирлиги 10 февраль куни Қозоғистон спортчиларининг қишки Осиё ўйинларидаги натижаларини эълон қилди.
Фристайл-акробатика: Қозоғистон терма жамоаси аралаш жамоалар баҳсида кумуш медални қўлга киритди. Жамоа таркибида Аяна Жолдас, Асилхан Асан ва Шерзод Хаширбаевлар чиқиш қилишди.
Чанғи пойгаси: Эркаклар ўртасида 10 км масофага югуриш бўйича терма жамоа спортчиси Олжас Климин бронза медалини қўлга киритди.
Ва Владислав Ковалёв 6-ўрин, Наиль Башмаков 10-ўрин, Ернар Нурисбеков 16-ўрин билан маррага етиб келди.
Конькида учиш: Эркаклар ўртасида 500 метрга югуришда Евгений Кошкин 4-ўринни, Алтай Жардембеқули 9-ўринни, Никита Важенин 15-ўринни ва Роман Биназаров 16-ўринни эгаллади.
3000 аёллар ўртасида метрга югуриш баҳсларида Надежда Морозова 4-ўринни, Кристина Шумекова 6-ўринни, Арина Ильященко 12-ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги жамоавий спринт баҳсларида терма жамоамиз 4-ўринни эгаллади. Жамоа таркибида Алтай Жардембекули, Никита Важенин, Артур Галиевлар чиқиш қилишди.
Керлинг: Қозоғистон аёллар терма жамоаси Тайбэйлик спортчиларга қарши ўтказилган биринчи ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди (14:0), бироқ иккинчи ўйинда Хитой терма жамоасига имкониятни бой берди.
Керлинг бўйича эркаклар терма жамоаси эса Филиппинга қарши ўйнади ва мағлуб бўлди. Ҳисоб: 1-4.
Хоккей: Мамлакатнинг эркаклар терма жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу сафар Олег Болякин шогирдлари Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб этишди. Ҳисоб: 2-1. Шу тариқа, терма жамоа гуруҳдан мағлуб бўлмаган ҳолда чорак финалга йўл олди.