“А” гуруҳининг иккинчи ўйинида қозоғистонлик қизлар мусобақа мезбони Хитой билан учрашди.
Биринчи босқичда томонлар бир-бирининг заиф томонларини топа олмади.
Иккинчи босқичда қозоғистонлик Александра Шегайнинг узатмасини Надежда Филимонова голга айлантирди.
Учинчи бўлимнинг 2-дақиқасида Хитой терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг 48-дақиқасида Александра Шегай ғалаба келтирган шайбани рақиб дарвозасига йўллади. Якуний ҳисоб 2:1.
Эртага Қозоғистон аёллар терма жамоаси “А” гуруҳи учинчи ўйинида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.