Финалда қозоғистонлик полвон баҳрайнлик Аҳмед Тажудинов билан куч синашди.
Рақибига 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.
Ўтган йили жаҳон чемпионатида 92 килограмм вазн тоифасида Ризабек Айтмуқан Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган эди.
“Бу вазн тоифасида кучли полвонлар кўп. Қитъа мусобақасида иккинчи бор кумуш медални қўлга киритганимдан бироз афсусдаман. Бу сафар олтин бўлади деган умидда келдим. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бугунги рақибим жаҳон чемпионига айланган кучли полвон. Бу вазнда рақобат кучайиб бормоқда. Бу бизнинг маҳоратимизни оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Келажакдаги мақсадим – Олимпиадага йўлланма олиш. Шунингдек, ёшлар ўртасида турли мусобақалар ўтказилмоқда. Ҳар бирига пухта тайёргарлик кўрамиз”, – деди у.