Қозоғистонлик волейболчилар «D» гуруҳида баҳслашмоқда. Рақиблар Гонконг, Филиппин ва Хитой.
2-турда Қозоғистон терма жамоаси Гонконгни 3:0 (25:16, 25:23, 25:17) ҳисобида мағлуб этди.
Ундан олдин Филиппинга қарши баҳс олиб борди ва тай-брейкда 3:2 (25:21, 17:25, 24:26, 27:25, 15:6) ҳисобида зафар қучди. Энди улар бугун, 1 сентябрь куни Хитойга қарши баҳс олиб боради. Икки ўйиндан кейин Хитой ҳисобида 6, Қозоғистонда 5 очко бор.
Осиё чемпионатида жами 14 та жамоа иштирок этяпти. Улардан энг яхши 3 та жамоа 2025 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Ғолиб ва совриндорлар 6 сентябрь куни эълон қилинади.
Муаллиф: Адилжан Умбет