Астанадаги Жақсилиқ Ушкемпиров саройида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
9-10 апрель кунлари эркин кураш усталари ўзаро куч синашди.
Энди 11-12 апрель кунлари аёллар кураши бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.
11 апрель куни вазни 50, 55, 59, 68, 76 килограммгача бўлган полвонлар беллашади.
Шунингдек, 12 апрель куни 53, 57, 62, 65, 72 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар беллашади.
«Qazsport» телеканали Осиё чемпионатини жонли эфирда намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон миллий терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Унинг ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза бор.
Муаллиф: Адилжан Умбет