«Осиё болалари» ўйинлари: қозоғистонлик шорт-трекчилар эстафетада 2 та совринни қўлга киритди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон шорт-трекчилари Россиянинг Кемерово шаҳрида ўтказилган «Осиё болалари» қишки спорт ўйинларида эстафетада 2 та совринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Шорт-трек бўйича Ғарбий Қозоғистон вилояти терма жамоаси мураббийи, Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Максим Лозовойнинг айтишича, 3000 метрга эстафетада қозоғистонлик қизлар бронза медальни қўлга киритди.

Кейин ўғил болалар 3000 метрга эстафетада марра чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтишди.

Шу тариқа, шорт-трекчилар бугун 1 та кумуш ва 1 та бронза медальни қўлга киритди.

Эртага «Осиё болалари» мусобақасида шорт-трекчилар 1 минг метр масофага баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик шорт-трекчилар «Осиё болалари» ўйинларида тўртта медаль қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Фото: Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шорт-трек жамоаси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ