Баёнот саккизта ОПЕК аъзоси: Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон иштирокидаги видеоконференциядан сўнг маълум қилинди.
Баёнотда нефть қазиб олишни кўпайтириш тўғрисидаги қарор "бозор барқарорлигини сақлаб қолиш" учун қабул қилингани айтилган.
Март ойида бўлиб ўтган сўнгги ОПЕК йиғилишида гуруҳ аъзолари ишлаб чиқариш лимитларини суткасига 206 000 баррелга оширдилар.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, ОПЕК нинг бу ҳаракати жаҳон бозорига нефть қазиб олишни янада оширишга ва Ҳормуз бўғози блокадаси шароитида вазиятни барқарорлаштиришга тайёрлигини билдиришга қаратилган. Умуман олганда, ОПЕК мамлакатлари 2025 йил октябридан бошлаб нефть қазиб олишни босқичма-босқич оширадилар. Илгари хом нефтнинг юқори нархларини сақлаб қолиш учун чекловлар жорий этилган эди.