ОПEК+ мамлакатлари октябрь ойи учун нефть қазиб олишни ўзгаришсиз қолдирди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ва ОПEК+ га аъзо яна олтита давлат 2026 йил октябрь ойида нефть қазиб олишни сентябрь ойи учун белгиланган даражада сақлаб қолиш бўйича келишувга эришдилар, деб хабар берди ташкилот веб-сайти.

Фото: Gulf Today

6 сентябрь куни бўлиб ўтган онлайн учрашувда Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Ўмон вакиллари иштирок этди.

Учрашувда глобал нефть бозоридаги ҳозирги вазият ва унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчи давлатлар 2026 йил октябрь ойида нефть қазиб олишни сентябрь ойи учун белгиланган даражада сақлаб қолишга қарор қилишди.

Шунингдек, мамлакатлар Ҳамкорлик декларацияси талабларини тўлиқ бажариш бўйича умумий мажбуриятларини тасдиқладилар.

ОПEК мамлакатлари бозордаги вазиятни баҳолаш учун ойлик учрашувлар ўтказишда давом этадилар. Кейинги учрашув 2026 йил 4 октабрга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОПЕК нефть қазиб олишни суткасига 188 минг баррелга оширади.