1 ноябрда Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон жаҳон нефть бозоридаги жорий вазият ҳамда унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун онлайн учрашув ўтказди.
Музокараларда аввалроқ 2023 йил апрель ва ноябрь ойларида нефть қазиб олишни қўшимча равишда ихтиёрий тарзда қисқартириш бўйича қарор эълон қилган етти ОПЕК мамлакати иштирок этди.
Учрашув якунларига кўра, иштирокчилар ташкилот эълон қилган жадвалга мувофиқ, 2026 йил сентябридан декабрь ойига қадар белгиланган нефть қазиб олиш ҳажмларини сақлаб қолишга қарор қилдилар.
Шунингдек, етти мамлакат Ҳамкорлик декларацияси шартларини тўлиқ бажаришга бўлган умумий мажбуриятларини яна бир бор тасдиқлади.
Иштирокчилар нефть бозоридаги вазиятни баҳолаш мақсадида ҳар ойлик учрашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Навбатдаги учрашув 2026 йил 29 ноябрга белгиланган.