ОПEКнинг нефть бозоридаги ойлик ҳисоботида 2025 йилда нефтга бўлган талаб кунига 1,3 миллион баррель бўлишини кўрсатмоқда. 2026 йилга мўлжалланган кўрсаткич ҳам таҳминан шундай.
“2025 йилда глобал нефтга бўлган талаб кунига ўртача 105 миллион баррелни ташкил қилади. Бу Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо бўлмаган мамлакатларда ҳаво транспортига бўлган талаб юқори бўлишини, автомобилсозлик саноатининг талабларга жавоб беришини, саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг фаол ривожланишини таъминлайди”, – дея хабар беради ОПEК.
Ташкилот экспертларининг таъкидлашича, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо бўлмаган мамлакатларда ишлаб чиқариш қуввати ва нефть-кимё саноати самарадорлиги ошиши нефтга бўлган талабни оширади.